05-09-2020 | 11:00

134

Эълон навбатдан ташкари АУЙ чакириш тугрисида

Ҳурматли акциядорлар, Жиззах шаҳри, Тошкент кўчаси, 5-уй манзилида жойлашган, “Jizzax plastmassa” акциядорлик жамияти, Сизларга 2020 йил 30 сентябрь куни соат 11-00 да Жиззах шаҳри, Тошкент кўчаси, 5-уй (маъмурий бино, мажлислар зали)да “Jizzax plastmassa” акциядорлик жамияти акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши бўлиши ҳақида маълум қилади.

 

Умумий йиғилишда қатнашиш ҳуқуқига эга акциядорлар рўйхати 2020 йил 24 сентябрь ҳолатига шакллантирилган акциядорлар реестрига асосан тузилади.

 

Акциядорларнинг умумий йиғилиш қатнашчиларини рўйхатга олиш 2020 йил 30 сентябрь куни соат 10-00 да бошланиб соат 11-00 гача давом этади.

 

Сизга умумий йиғилиш кун тартибига қуйидаги масалалар киритилганлигини маълум қиламиз:

  1. Йиғилиш регламентини тасдиқлаш.
  2. “Jizzax plastmassa” акциядорлик жамиятининг 2019 йил якунлари бўйича олинган соф фойдани тақсимлаш тўғрисида.
  3. “Jizzax plastmassa” акциядорлик жамиятининг 2020 йилга тасдиқланган бизнес-режасига қисман ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида.
  4. “Jizzax plastmassa” акциядорлик жамияти бошқарув аъзолари меҳнатига ҳақ тўлаш ва рағбатлантириш ҳамда бошқарув ва назорат органларига тўланадиган рағбатлантириш ва компенсациялар тўғрисида”ги Низомни тасдиқлаш тўғрисида.

 

Акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказилишига тайёргарлик кўриш даврида Сиз акциядорлар умумий йиғилишининг материаллари (ахборотлари) билан “Jizzax plastmassa” AЖда танишишингиз мумкин.

 

Умумий йиғилишда қатнашиш учун акциядорлар ўзи билан паспорт, акциядорлар вакиллари эса – Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги талабларига мувофиқ расмийлаштирилган ишончнома билан келишлари сўралади.

 

“Жиззах пластмасса” АЖ Кузатув кенгаши

Ўзбекистон Республикаси ҳукумат портали

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки

Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси давлат активларини бошқариш агентлиги

Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги

“Қимматли Қоғозлар Марказий Депозитарийси” Давлат Корхонаси

Республика Фонд Биржаси «ТОШКЕНТ»

Ягона интерактив давлат хизматлари портали