23-07-2018 | 12:48

2824

LG Chem ва «Jizzax plastmassa» АЖ ўртасида ҳамкорлик

LG Chem (Жанубий Корея) ва «Jizzax plastmassa» АЖ (Ўзбекистон) баксиал-ориентирланган полипропилен плёнкалар (БОПП)ни ишлаб чиқариш бўйича қўшма корхона тузишади, – хабар қилади Spot.uz Корпоратив ахборот ягона портали маълумотларига таянган ҳолда.

 

Лойиҳа 40 млн АҚШ долларига баҳоланмоқда. Тахминларга кўра, лойиҳанинг йиллик қуввати 3,5 минг тоннани ташкил этади. Лойиҳани амалга ошириш муддати 2019-2020 йилларга мўлжалланган.

 

Бундан ташқари, «Jizzax plastmassa» АЖ полимерлардан халқ истеъмоли моллари маҳсулотларининг янги турларини, шунингдек, саноат эҳтиёжлари учун композит маҳсулотларни ишлаб чиқаришни йўлга қўяди.

 

2018 йилнинг апрель ойида Россиянинг Экопластикс ва LG Chem компаниялари корейс полиолефинларини ишлаб чиқариш ва Россияга етказиб бериш бўйича стратегияни тасдиқлашганлиги тўғрисида олдинроқ хабар берилган эди. Музокараларда Россияда полиолефин эластомерлар (РОЕ) ва эластомерларнинг сотилишини уч бараварга ошириш ва 2018 йилда LG Chem қувватларида РОЕ ишлаб чиқариш ҳажмини 90 минг тоннадан 290 минг тонначага кўпайтириш асосий мақсад эканлиги таъкидланди.

 

«Jizzax plastmassa» АЖ – Жиззах (Ўзбекистон) шаҳрининг жануби-шарқида жойлашган завод. Ўтган асрнинг 60-йилларида лойиҳалаштирилган ва 1972 йилда ишга туширилган. Ишлаб чиқариш ҳажми бўйича завод собиқ Иттифоқдаги тўртта йирик заводлар орасида иккинчи ўринни эгаллаган. Ўз тарихининг катта қисми мобайнида у Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги ва қурилиш соҳалари учун плёнка ва қувурлар етказиб бериш бўйича асосий завод бўлиб келган.

 

Жанубий Кореянинг LG Chem компанияси дунёдаги энг йирик кимё компанияларидан биридир. У нефть-кимё маҳсулотларидан тортиб юқори технологияли пластмассаларгача маҳсулотларнинг кенг ассортиментини ишлаб чиқаради.

Ўзбекистон Республикаси ҳукумат портали

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки

Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси давлат активларини бошқариш агентлиги

Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги

“Қимматли Қоғозлар Марказий Депозитарийси” Давлат Корхонаси

Республика Фонд Биржаси «ТОШКЕНТ»

Ягона интерактив давлат хизматлари портали