29-10-2019 | 11:43

820

Компаниянинг вазифаси

«Jizzax plastmassa» АЖ ўз вазифасига содиқ қолиб юқори сифатли ва илғор технологик маҳсулотларни яратиш йўли билан иш ҳамда ишлаб чиқариш учун энг яхши ва қулай шароитларни яратишда давом этмоқда. Шунингдек харидорларимизга энг яхши сервис хизматини тақдим этиш биз учун устувор вазифа ҳисобланади.

 

Ушбу мақсадни муваффақиятли ривожланиш учун барча имкониятлар тақдим этилган ҳамкорлар ва ҳамкасбларимиз билан яқин ҳамкорликда амалга оширамиз.

 

Барча соҳаларда етакчиликка интилган ҳолда биз ўз билим доирамизни узлуксиз бойитиб борамиз ва илғор технологияларни ишлаб чиқиб, ҳаётга татбиқ этамиз. Ҳамкорларимиз билан узоқ муддатли ва ўзаро манфаатли муносабатларни йўлга қўйиб, биз қўлимиздан келадиган нарсага ваъда берамиз ва доим ваъдамиздан ортиқроғини бажаришга интиламиз.

 

Биз бажараётган ишимизнинг сифатига, шунингдек уни бажариш йўлларига жиддий эътибор қаратамиз.

 

«Jizzax plastmassa» АЖнинг муваффақияти – бу хайрихоҳ руҳдаги ҳамкорлик шароитида қўйилган мақсад томон биргаликда ҳаракат қилувчи жипслашган жамоа хизмати.

 

Ўз тарихининг асосий қисми мобайнида завод Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги ва қурилиш соҳалари учун плёнка ва қувурларнинг асосий етказиб берувчиси бўлиб келган. Бугун «Jizzax plastmassa» АЖ – турли иш босимининг кенг диаметрлари соҳасидаги қувур ва фитинглар, шунингдек, плёнкалар, пуфлаб ясалган маҳсулотлар ва халқ истеъмоли молларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган, замонавий ишлаб чиқариш технологияларига эга Ўзбекистоннинг энг йирик корхоналаридан бири. Маҳсулотларимиз Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амал қилувчи стандарт ва техник шартларга мувофиқ ишлаб чиқарилади.

 

Маҳсулотларимизни ишлаб чиқариш жараёнида энг замонавий технологиялар қўлланилади, бу эса хавфсиз ва самарали иш шароитини таъминлаш имкониятини беради, шунингдек, бу сайёрамиз экологиясига жиддий эътибор бераётганимизни билдиради.

Ўзбекистон Республикаси ҳукумат портали

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки

Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси давлат активларини бошқариш агентлиги

Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги

“Қимматли Қоғозлар Марказий Депозитарийси” Давлат Корхонаси

Республика Фонд Биржаси «ТОШКЕНТ»

Ягона интерактив давлат хизматлари портали