16-10-2019 | 14:50

3313

«Jizzax plastmassa» АЖ

Корхонанинг ташкил этилиши, жойлашган ўрни ва ишлаб чиқариш қувватлари

 

Маълумки, Жиззах воҳаси ўтган асрларда чўлу биёбонлардан иборат бўлган. Ўтган асрнинг 60-70 йилларида Жиззах чўлини ўзлаштиришга асосий эътибор берилиб, суғориладиган ер майдонларини кўпайтириш Жиззах воҳасида пахтачиликни ривожлантириш мақсадида суғориладиган  ва пахта етиштириладиган асосий майдонларга сув олиб бориш ва шўрланган ерларни ўзлаштиришда кенг қўлланиладиган қувурларга зарурият туғилганлиги сабабли, Жиззах воҳасида полиэтилен қувурлари ишлаб чиқариш заводи қурилишига асос солинган.

 

«Jizzax plastmassa» АЖ заводи Ўзбекистон Республикаси миқёсида халқ истеъмоли моллари, полиэтилен қувурлар ва полиэтилен плёнкаларини ишлаб чиқаришда йирик корхона ҳисобланади.  “Жиззах пластмасса полиэтилен қувурлари заводи” 1960 йилларда лойиҳалаштирилган бўлиб, 15.12.1972 йилда биринчи бўлиб полиэтилен плёнкаси агрегати ишга туширилган. 1973 йил март ойида эса “Жиззах пластмасса полиэтилен қувурлари заводи”  ишга туширилганлиги тўғрисида далолатнома имзоланган.

 

«Jizzax plastmassa» акциядорлик жамияти Ўзбекистон Республикаси кимё саноатида йирик корхона ҳисобланади. Асосан пластик хом ашёни қайта ишлаш асосида узлуксиз шнекли экструзия усулида қувурлар ва пленкалар, босим остида қуйиш ва пуфлаш (выдувание) орқали маҳсулотлар ишлаб чиқарилади.

 

1973 йилда биринчи маҳсулотлар – машинасозлик корхоналарига бутлаш маҳсулотлари ва қишлоқ хўжалигига полиэтилен пленкалари ишлаб чиқарилди. 1973-1975 йилларда қуйма машиналар ўрнатилиб, халқ истеъмол моллари: ҳар хил кўринишдаги кашпо (гултувак солиб қўйиладиган безакли ваза), тарелкалар, нон солинадиган идишлар, челаклар, тоғаралар ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Шу билан биргаликда, 1976 йилда полиэтилендан босимга чидамли ҳар хил диаметрдаги қувурлар ишлаб чиқарила бошланди. 1996 йилда “Ўзкимёсаноат” ДАК таъсисчилигида «Jizzax plastmassa» акциядорлик жамиятига айлантирилди.

 

Мустақиллик йилларида «Jizzax plastmassa» акциядорлик жамиятида экологик жиҳатдан жаҳон стандартларига тўла жавоб берадиган замонавий технологик ускуналар ўрнатилди.

 

   Муҳим саналар

1972 йилПолиэтиен қувурлар ишлаб чиқариш цехи ишга туширилди
1976 йилПолиэтилен пленкалар ишлаб чиқариш цехи ишга туширилди
1978 йилХалқ истеъмол моллари ишлаб чиқариш цехи ишга туширилди
1999 йилПахта пленкаси ишлаб чиқариш цехи ишга туширилди
2008 йилТашқи ўлчами 315-630 мм бўлган п/э қувурлар ишлаб чиқариш дастгоҳи келтирилиб, жориш цех модернизация қилинди
2010 йилБир хил ўлчамли бутловчи фитинглар цехи ишга туширилди
2012 йилХалқ истеъмоли моллари ишлаб чиқариш цехи модернизация қилинди (3 дона дастгох)
2015 йилХар хил ўлчамли фитинглар ишлаб чиқаришни ташкил қилиш билан фитинг цехи кенгайтирилд
2016 йилЭни 3000 мм бўлган полиэтилен пленкалар ишлаб чиқариш ва Диаметри 50-250 мм, 710-1200 мм бўлган полиэтилен қувурлар ишлаб чиқариш дастгоҳлари ҳарид қилиниб, жорий қувватлар 2 баробар оширилди (3 дона дастгоҳ)

 

Инфраструктура

Ҳозирда корхонада 4 та асосий цехлар қуйидаги ишлаб чиқариш қувватлари билан фаолият юритади.

Ишлаб чиқариш қувватлариЛойиҳа қуввати тоннаУлуши % да
Полиэтилен қувурлар9 195,064
Полиэтилен пленкалар4 480,031,2
Халқ истеъмол моллари675,03,1
Фитинглар200,01,7
Жами:14 350100

 

Ўзбекистон Республикаси ҳукумат портали

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки

Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси давлат активларини бошқариш агентлиги

Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги

“Қимматли Қоғозлар Марказий Депозитарийси” Давлат Корхонаси

Республика Фонд Биржаси «ТОШКЕНТ»

Ягона интерактив давлат хизматлари портали