10-06-2019 | 16:00

1702

«Jizzax plastmassa» акциядорлик жамияти акциядорлари диққатига!

Ҳурматли жамият акциядорлари, Жиззах шаҳри, Тошкент кўчаси, 5-уй манзилида жойлашган, «Jizzax plastmassa»: AЖ, Сизга 2019 йил 29 июнь куни соат 10-00 да Жиззах шаҳри, Тошкент кўчаси, 5-уй (жамият маъмурий биноси, мажлислар залида) «Jizzax plastmassa»: AЖ акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши бўлиши ҳақида маълум қилади.

 

Умумий йиғилишда қатнашиш ҳуқуқига эга акциядорлар рўйхати 2019 йил 25 июнь ҳолатига шакллантирилган акциядорлар реестрига асосан тузилади.

 

Акциядорларнинг умумий йиғилиш қатнашчиларини рўйхатга олиш 2019 йил 29 июнь куни соат 09-00 да бошланиб соат 10-00 гача давом этади.

 

Сизга умумий йиғилиш кун тартибига қуйидаги масалалар киритилганлигини маълум қиламиз:

  1. Йиғилиш регламентини тасдиқлаш.
  2. «Jizzax plastmassa» АЖнинг 2018 йилдаги фаолият якунлари бўйича ҳисобот ҳамда 2019 йилда жамият фаолиятининг асосий йўналишлари тўғрисида Кузатув кенгашининг ҳисоботини тасдиқлаш.
  3. «Jizzax plastmassa» АЖнинг 2018 йилдаги молия-хўжалик фаолияти якуни ҳамда жамиятнинг ўрта ва узоқ муддатли стратегиясига эришиш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисидаги жамият Бошқаруви раисининг ҳисоботини тасдиқлаш.
  4. «Jizzax plastmassa» АЖнинг Тафтиш комиссияси ҳисоботини тасдиқлаш.
  5. «Jizzax plastmassa» АЖ ташқи аудиторининг 2018 йил якуни бўйича ўтказилган аудиторлик текширув натижалари тўғрисидаги ҳисоботини эшитиш.
  6. «Jizzax plastmassa» АЖнинг бухгалтерлик баланси, фойда ва зарарлар ҳисоботини тасдиқлаш ва 2018 йил якунлари бўйича олинган соф фойдани тақсимлаш тўғрисида.
  7. «Jizzax plastmassa» АЖ Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш тўғрисида.
  8. «Jizzax plastmassa» АЖ Тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш тўғрисида.
  9. «Jizzax plastmassa» АЖ Бошқаруви раисини ва аъзоларини сайлаш (тайинлаш) тўғрисида.
  10. «Jizzax plastmassa» АЖнинг 2019 йилга мўлжалланган бизнес-режасини тасдиқлаш.
  11. «Jizzax plastmassa» АЖнинг 2019 йил якунлари бўйича мажбурий аудиторлик текширувини ўтказиш учун аудиторлик ташкилотини белгилаш, ушбу ташкилотнинг хизматларига тўланадиган энг кўп ҳақ миқдорини белгилаш тўғрисида.
  12. «Jizzax plastmassa» АЖнинг аффилланган шахслари билан келгусида жамият томонидан кундалик хўжалик фаолияти жараёнида тузилиши мумкин бўлган битимлар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида.
  13. «Jizzax plastmassa» АЖ Уставини янги таҳририни тасдиқлаш тўғрисида.
  14. «Jizzax plastmassa» АЖ Акциядорларнинг умумий йиғилиши, Кузатув кенгаши тўғрисидаги низомларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларни тасдиқлаш тўғрисида.
  15. «Jizzax plastmassa» АЖнинг устав капиталини қўшимча акцияларни жойлаштириш йўли билан кўпайтириш тўғрисида.
  16. «Jizzax plastmassa» АЖнинг қўшимча акциялари чиқарилиш қарорини тасдиқлаш тўғрисида.
  17. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 апрелдаги ПҚ-4265 “Кимё саноатини янада ислоҳ қилиш ва унинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан «Jizzax plastmassa»: АЖ устав капиталидаги 25 фоизгача акцияларни дастлабки босқичда бирламчи оммавий таклифни (IPO) ўтказиш тўғрисида.

 

Акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказилишига тайёргарлик кўриш даврида Сиз акциядорлар умумий йиғилишининг материаллари (ахборотлари) билан «Jizzax plastmassa»: AЖда танишишингиз мумкин.

 

Умумий йиғилишда қатнашиш учун акциядорлар ўзи билан паспорт, акциядорлар вакиллари эса – Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги талабларига мувофиқ расмийлаштирилган ишончнома билан келишлари сўралади.

 

Ҳурмат билан, «Jizzax plastmassa»: AЖ Кузатув кенгаши

Ўзбекистон Республикаси ҳукумат портали

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки

Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси давлат активларини бошқариш агентлиги

Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги

“Қимматли Қоғозлар Марказий Депозитарийси” Давлат Корхонаси

Республика Фонд Биржаси «ТОШКЕНТ»

Ягона интерактив давлат хизматлари портали