26-02-2021 | 15:00

328

“Жиззах пластмасса” АЖда коррупцияга қарши курашиш мавзусида йиғилиш ўтказилди

      “Жиззах пластмасса” АЖ Комплаенс хизматининг 2021 йил учун тузилган  режасида белгиланган тадбирларни ижросини таъминлаш мақсадида, жорий йилнинг 26 февраль куни корхонанинг кичик мажлислар залида бошқарув, техник ва хизмат кўрсатиш ходимлари иштирокида “Коррупцияга қарши курашиш соҳасида мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг тафсилоти” мавзусида йиғилиш ўтказилди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси қошидаги ИЖҚКД Жиззах вилояти Бошқармаси ходими У.Б. Эгамқулов иштирок этди ва маъруза қилди.

Муҳокама қилинган мавзуни долзарблигидан келиб чиқиб, тадбирда қатанашганларга Президентимизнинг шу йилнинг 18-19 февраль кунлари Наманган вилоятига қилган ташрифи давомида ОАВ вакилларига берган интервьюси ёзиб олинган видео лавҳа намойиш этилди.

Шу ўринда, “Жиззах пластмасса” АЖ бошқарув раиси Э.Тўрақулов, Комплаенс хизмати вакили Б.Махсудов ва ИЖҚКД ходими иштирокчиларга коррупцияга қарши биргаликда курашиш, унга муросасиз бўлиш, корхона ҳудуди ва унинг ташқарисида юз бераётган ҳар бир шубҳали ҳолатларга эътиборли бўлиш, ўз вақтида тегишли раҳбарларга ва орган ходимларига хабар бериш, эътиборсизлик ва ҳаракатсизликка барҳам бериш лозимлиги ҳақида ўз фикрларини баён этишди.

Ўзбекистон Республикаси ҳукумат портали

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки

Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси давлат активларини бошқариш агентлиги

Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги

“Қимматли Қоғозлар Марказий Депозитарийси” Давлат Корхонаси

Республика Фонд Биржаси «ТОШКЕНТ»

Ягона интерактив давлат хизматлари портали