12-04-2019 | 15:28

1914

«Jizzax plastmassa» АЖ акциядорларининг умумий йиғилиши ҳақида эълон

«Jizzax plastmassa» АЖ кузатув кенгаши қуйидаги манзил бўйича 2019 йил 2 май куни соат 11:00 да акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилиши ҳақида хабар қилади: Жиззах шаҳри, Тошкент кўчаси, 5-уй, «Jizzax plastmassa» АЖ маъмурий биноси.

Акциядорларни рўйхатдан ўтказиш вақти соат 10:00 дан 11:00 гача.

ЙИҒИЛИШ КУН ТАРТИБИГА ҚЎЙИЛГАН МАСАЛАЛАР

  1. Акциядорларнинг умумий йиғилиши президиуми ва котибини сайлаш.
  2. Акциядорларнинг умумий йиғилиши иш тартибини тасдиқлаш.
  3. Жамият акциядорлари умумий йиғилишида овоз бериш учун бюллетень шакли ва матнини тасдиқлаш.
  4. «Jizzax plastmassa» АЖ кузатув кенгаши янги таркибини сайлаш.

«Jizzax plastmassa» АЖ акциядорлари навбатдан ташқари умумий йиғилишига тайёргарлик кўришда акциядорларга тақдим этилувчи маълумотлар билан қуйидаги манзилда жойлашган жамият маъмуриятида танишиш мумкин: Жиззах шаҳри, Тошкент кўчаси, 5-уй.

Ўзингиз билан паспорт ёки шахсингизни тасдиқловчи бошқа ҳужжат, акциядорларнинг вакиллари учун эса – йиғилишда иштирок этиш учун ишончнома бўлиши керак.

Ҳурмат билан,

«Jizzax plastmassa» АЖ Кузатув кенгаши

Ўзбекистон Республикаси ҳукумат портали

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки

Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси давлат активларини бошқариш агентлиги

Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги

“Қимматли Қоғозлар Марказий Депозитарийси” Давлат Корхонаси

Республика Фонд Биржаси «ТОШКЕНТ»

Ягона интерактив давлат хизматлари портали