11-06-2021 | 09:05

135

ХАБАРНОМА

        Ҳурматли акциядор, Жиззах вилояти, Жиззах шаҳри, Тошкент кўчаси, 5-уй манзилида жойлашган, “Jizzax plastmassa” АЖ, Сизга 2021 йил 30 июнь куни соат 11-00 да Жиззах шаҳри, Тошкент кўчаси, 5-уй (“Jizzax plastmassa” АЖ маъмурий биноси)да “Jizzax plastmassa” АЖ акциядорларининг 2020 йил якунлари бўйича навбатдаги йиллик умумий йиғилиши бўлиши ҳақида маълум қилади.

        Умумий йиғилишда қатнашиш ҳуқуқига эга акциядорлар рўйхати 2021 йил 24 июнь ҳолатига шакллантирилган акциядорлар реестрига асосан тузилади.

        Акциядорларнинг умумий йиғилиш қатнашчиларини рўйхатга олиш 2021 йил 30 июнь куни соат соат 10-00 да бошланиб соат 11-00 гача давом этади.

        Сизга умумий йиғилиш кун тартибига қуйидаги масалалар киритилганлигини маълум қиламиз:

  1. Йиғилиш регламентини тасдиқлаш.
  2. “Jizzax plastmassa” АЖнинг 2020 йилдаги фаолияти бўйича Кузатув кенгашининг ҳисоботини тасдиқлаш.
  3. “Jizzax plastmassa” АЖнинг 2020 йилдаги молия-хўжалик фаолияти якуни ҳамда жамиятнинг ўрта ва узоқ муддатли стратегиясига эришиш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисидаги жамият бошқаруви раисининг ҳисоботини тасдиқлаш.
  4. “Jizzax plastmassa” АЖнинг Тафтиш комиссияси ҳисоботини тасдиқлаш.
  5. “Jizzax plastmassa” АЖ ташқи аудиторининг 2020 йил якуни бўйича ўтказилган аудиторлик текширув натижалари тўғрисидаги ҳисоботини эшитиш.
  6. “Jizzax plastmassa” АЖнинг бухгалтерлик баланси, фойда ва зарарларни тасдиқлаш ҳамда 2020 йил якунлари бўйича олинган соф фойдани тақсимлаш тўғрисида.
  7. “Jizzax plastmassa” АЖ Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш тўғрисида.
  8. “Jizzax plastmassa” АЖ Тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш тўғрисида.
  9. “Jizzax plastmassa” АЖ бошқаруви раиси ва аъзоларини сайлаш (тайинлаш, узайтириш) тўғрисида.
  10. “Jizzax plastmassa” АЖнинг 2021 йилга мўлжалланган бизнес-режасини тасдиқлаш.
  11. “Jizzax plastmassa” АЖнинг 2021 йил якунлари бўйича мажбурий аудиторлик текширувини ўтказиш учун аудиторлик ташкилотини белгилаш, ушбу ташкилотнинг хизматларига тўланадиган энг кўп ҳақ миқдорини белгилаш тўғрисида.

        Акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказилишига тайёргарлик кўриш даврида Сиз акциядорлар умумий йиғилишининг материаллари (ахборотлари) билан “Жиззах пластмасса” АЖда танишишингиз мумкин.

        Умумий йиғилишда қатнашиш учун акциядорлар ўзи билан паспорт, акциядорлар вакиллари эса – Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги талабларига мувофиқ расмийлаштирилган ишончнома билан келишлари сўралади.

 “Жиззах пластмасса” АЖ Кузатув кенгаши

Ўзбекистон Республикаси ҳукумат портали

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки

Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси давлат активларини бошқариш агентлиги

Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги

“Қимматли Қоғозлар Марказий Депозитарийси” Давлат Корхонаси

Республика Фонд Биржаси «ТОШКЕНТ»

Ягона интерактив давлат хизматлари портали