05-07-2017 | 12:10

1324

«Jizzax plastmassa» АЖ корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш натижалари бўйича хулоса

«Jizzax plastmassa» АЖ (кейинги ўринларда – Жамият) корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш натижалари бўйича хулоса «Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси» (кейинги ўринларда – Марказий депозитарий) Давлат корхонаси томонидан берилган.

 

Марказий депозитарий ўз фаолиятини «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 21 майдаги «Қимматли қоғозларнинг марказий депозитарийсини ташкил этиш ва унинг фаолияти масалалари тўғрисида»ги 263-сонли қарори асосида амалга оширади.

 

Акциядорлик жамиятлари фаолияти самарадорлигини ошириш ва корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш бўйича комиссия томонидан тасдиқланган корпоратив бошқарув Кодексига мувофиқ (31.12.2015 й. 9-сонли ва 30.11.2016 й. 12-сонли ҳужжат) Марказий депозитарий акциядорлик жамиятларига корпоратив бошқарув тизимини баҳолашни ўтказиш бўйича хизматлар кўрсатиш ҳуқуқига эга бўлган мустақил ташкилотлар рўйхатига киритилган.

 

Текширувни ўтказишдан мақсад Жамиятда корпоратив бошқарув тизими ҳолатининг мустақил холис фикрини шакллантириш ҳисобланади.

 

Жамиятда корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш 25.07.2016 й. Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ва Корпоратив бошқарув илмий-таълим маркази томонидан тасдиқланган Сўровнома асосида ўтказилган.

 

«Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси» ДК фақат Жамият томонидан тақдим этилган ҳужжатлар, ҳисоботлар, маълумотлар ва бошқа материаллар асосида шаклланган, Жамиятдаги корпоратив бошқарув ҳолати тўғрисидаги шахсий фикрини билдирганлиги учун жавобгардир.

 

Жамият тақдим этилган ҳужжатлар, ҳисоботлар, маълумотлар ва бошқа материалларнинг тўлиқлиги, мазмуни ва ишончлилиги учун жавобгардир. Қабул қилинган ҳужжатлар, маълумотлар ва бошқа материалларнинг ҳақиқийлиги ва ишончлилиги текширилмаган ва уларга нисбатан эътироз билдирилмаган. Баҳолашдан сўнг келиб тушган ёки қайсидир сабабларга кўра Марказий депозитарийга тақдим этилмаган ҳужжатлар назоратдан ва оқибатда жавобгарлик доирасидан четда қолган.

 

Марказий депозитарий Жамият томонидан тақдим этилган ҳужжатлар, ҳисоботлар, маълумотлар ва бошқа материаллар Жамиятда корпоратив бошқарув ҳолати ҳақидаги мустақил фикр билдириш учун етарлича асосни тақдим этишини тасдиқлайди.

 

Корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш натижаларига кўра балларнинг якуний миқдори 219 баллни ташкил этди ва Марказий депозитарийнинг фикрича, ўтказилган баҳолаш натижаларига кўра «Jizzax plastmassa» АЖда корпоратив бошқарув тизими даражаси қониқарли деб топилди.

 

Бош директор – Ш.Абдужабборов

Ўзбекистон Республикаси ҳукумат портали

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки

Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси давлат активларини бошқариш агентлиги

Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги

“Қимматли Қоғозлар Марказий Депозитарийси” Давлат Корхонаси

Республика Фонд Биржаси «ТОШКЕНТ»

Ягона интерактив давлат хизматлари портали