03-05-2019 | 12:00

1822

Танлов ўтказилиши тўғрисида эълон

«Jizzax plastmassa» АЖ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019-йил 3-апрелдаги «Кимё саноатини янада ислоҳ қилиш ва унинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4265-сонли қарорига биноан жамият устав капиталидан 25% гача миқдорда қўшимча акциялар чиқариш йўли билан «Jizzax plastmassa» АЖ (IPO) акцияларининг дастлабки босқичда бирламчи оммавий таклифи ўтказилишини ташкиллаштириш бўйича шартномалар тузишга танлов ўтказилишини эълон қилади.

 

  1. Қимматли қоғозлар бозоридаги инвестицион воситачилар ёки қуйидаги талабларга жавоб берувчи Ўзбекистон Республикаси тижорат банклари танловда иштирок этишлари мумкин:
  • Инвестицион воситачи ёки Ўзбекистон Республикаси Марказий банки фаолиятини амалга ошириш бўйича лицензиянинг мавжудлиги;
  • Номзод тугатилиш ва/ёки банкротлик жараёнида, тўлай олмаслик ҳолатида бўлмаслиги керак;
  • Номзод шартнома талабларини бажаришга барча зарур ресурслар, асослар, тажриба ва малакага эга бўлиши лозим;
  • Номзод обуна кампаниясида қатнашиш ва акцияларнинг сотилмаган қисмини сотиб олиш ҳажми бўйича таклифлар бериши керак.
  1. «Jizzax plastmassa» АЖ акциялари бирламчи оммавий таклиф (IPO) йўли билан жамият устав капиталининг 25% гача бўлган миқдорида жойлаштирилади қилинади.
  2. Ташкилий масалалар бўйича телефон рақамлари:
  • +99872-223-26-60, 223-26-69 (Маматқулов Б., тел: 94-197-97-97).
  • E-mail: jizplast@mail.ru
  1. Рақобат музокараларида иштирок этиш учун аризалар «Jizzax plastmassa» АЖга 130100, Жиззах шаҳри, Тошкент – 5 кўчаси манзили бўйича 2019 йил 15 майда соат 17:00 гача тақдим этилиши керак.
  2. Конкурс натижалари аризалар берилган муддатдан бошлаб 3 иш куни ичида эълон қилинади.

Ўзбекистон Республикаси ҳукумат портали

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки

Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси давлат активларини бошқариш агентлиги

Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги

“Қимматли Қоғозлар Марказий Депозитарийси” Давлат Корхонаси

Республика Фонд Биржаси «ТОШКЕНТ»

Ягона интерактив давлат хизматлари портали