15-06-2017 | 12:00

977

2017 йил 30 июнда акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисида эълон

«Jizzax plastmassa» АЖ Кузатув кенгаши жамият акциядорларини «Jizzax plastmassa» АЖ акциядорларининг 2016 йил якунларига кўра йиллик Умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисида хабардор қилади.

 

Ўтказилиш санаси: 2017 йил 30 июнь

 

Ўтказилиш жойи: Жиззах шаҳри, Тошкент кўчаси, 5-уй, «Jizzax plastmassa» АЖ маъмурий биноси.

 

Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишида қатнашувчиларни рўйхатга олиш юқорида кўрсатилган манзил бўйича соат 10:00 дан 11:00 гача бўлиб ўтади. Ўзингиз билан паспорт ёки шахсингизни тасдиқловчи ҳужжат, акциядорлар вакиллари учун эса – нотариал тасдиқланган ишончномалар бўлиши керак.

2016 йил якунларига кўра «Jizzax plastmassa» АЖ акциядорларининг навбатдан ташқари Умумий йиғилишида кун тартибига қўйиладиган масалалар:

  1. Йиғилиш райосатини ва котибини сайлаш.
  2. Акциядорларнинг умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш.
  3. Саноқ комиссияси сони ва шаҳсий таркибини тасдиқлаш.
  4. Жамият акциядорлари йиллик Умумий йиғилишида овоз бериш учун бюллетени шакли ва матнини тасдиқлаш.
  5. Кузатув кенгаши ва тафтиш комиссиясининг 2016 йил якунлари бўйича ҳисоботни эшитиш.
  6. 2016 йил якунларига кўра «Jizzax plastmassa» АЖ йиллик ҳисоботини тасдиқлаш:
  • Ижро органининг 2016 йил якунларига кўра бизнес-режа кўрсаткичларини бажариш борасидаги ҳисоботи;
  • 2016 йил учун «Jizzax plastmassa» АЖ фаолиятини текшириш якунларига кўра ташқи аудитор хулосалари;
  • 2016 йил учун «Jizzax plastmassa» АЖ бухгалтерлик баланси ва молиявий натижа тўғрисидаги ҳисоботни тасдиқлаш.
  1. 2016 йил якунларига кўра «Jizzax plastmassa» АЖ соф фойдасини тақсимлашни тасдиқлаш.
  2. Йиллик дивидендлар, дивиденд миқдори ва уни тўлаш тартиби тўғрисида қарор қабул қилиш.
  3. «Jizzax plastmassa» АЖ раҳбарлари ва бошқарув аъзолари билан меҳнат шартномалари муддатини узайтириш (қайта тузиш ёки бекор қилиш) тўғрисида.
  4. «Jizzax plastmassa» АЖ Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш.
  5. «Jizzax plastmassa» АЖ тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш.
  6. 2017 йилда аудиторлик текшируви ўтказилиши, аудиторлик ташкилотини аниқлаш ва у бажарган хизматлари учун тўловнинг энг юқори миқдорини белгилаш тўғрисида қарор қабул қилиш.
  7. «Jizzax plastmassa» АЖнинг 2017–2021 йилларга ва 2030 йилгача (ўрта муддатга) бўлган ривожланиш стратегиясини тасдиқлаш.
  8. Манфаатлар тўқнашувида ҳаракатлар тартиби тўғрисидаги Низом, «Jizzax plastmassa» АЖ ижро органи раҳбарини танлов асосида сайлаш тўғрисидаги Низом ва танлов комиссияси таркибинини тасдиқлаш.
  9. Янги таҳрирда қабул қилиш йўли билан «Jizzax plastmassa» АЖ Уставига ўзгартишларни тасдиқлаш.

Ўзбекистон Республикаси ҳукумат портали

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки

Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси давлат активларини бошқариш агентлиги

Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги

“Қимматли Қоғозлар Марказий Депозитарийси” Давлат Корхонаси

Республика Фонд Биржаси «ТОШКЕНТ»

Ягона интерактив давлат хизматлари портали