14-06-2016 | 12:00

1502

2016 йил 29 июнда акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказилиши ҳақида эълон

«Jizzax plastmassa» АЖ Кузатув кенгаши жамият акциядорларини 2016 йил 29 июнь куни Жиззах шаҳри, Тошкент кўчаси, 5-уй, «Jizzax plastmassa» АЖ маъмурий биноси манзили бўйича соат 10:00 да «Jizzax plastmassa» АЖ акциядорларининг йиллик Умумий йиғилиши ўтказилиши ҳақида хабардор қилади.

 

Йиғилиш қатнашувчиларини рўйхатга олиш юқорида кўрсатилган манзил бўйича соат 09:00 да бўлиб ўтади. Ўзингиз билан паспорт ёки шахсингизни тасдиқловчи ҳужжат, акциядорлар вакиллари учун эса – нотариал тасдиқланган ишончномалар бўлиши керак.

 

КУН ТАРТИБИГА ҚЎЙИЛАДИГАН МАСАЛАЛАР:

  1. Йиғилиш раиси ва котибини сайлаш.
  2. Ҳисоб комиссияси сони ва алоҳида таркибини ҳамда унинг ваколат муддатини тасдиқлаш.
  3. Кузатув кенгаши ҳисоботини тинглаш.
  4. Жамият тафтиш комиссияси хулосаларини тинглаш.
  5. Қуйидагиларни ўз ичига олувчи йиллик ҳисоботни тасдиқлаш:
  • Ижро органининг молиявий-хўжалик фаолияти натижалари ва жамиятни ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича қабул қилинаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги ҳисобот;
  • Мансабдор шахслар шахсий таркибидаги ўзгаришлар тўғрисидаги маълумот;
  • 2015 йил учун жамиятнинг молиявий ҳисоботи текшируви якунларига кўра ташқи аудиторнинг хулосаси;
  • Аффилланган шахслар билан тузилган битимлар тўғрисидаги маълумот;
  • Бухгалтерлик баланси, даромад ва зарар ҳисоби.
  1. 2016 йилга бизнес-режани тасдиқлаш.
  2. Ўрта ва узоқ муддатга Жамиятни ривожлантириш стратегиясини тасдиқлаш.
  3. 2015 йил учун «Jizzax plastmassa» АЖ даромад ва зарарларини тақсимлаш.
  4. 2016 йилга «Jizzax plastmassa» АЖ Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш.
  5. 2016 йилга «Jizzax plastmassa» АЖ тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш.
  6. Бошқарув аъзолари билан шартнома муддатини узайтириш, қайта тузиш ёки шартномани бекор қилиш.
  7. 2016 йил якунларига кўра ташқи аудит ўтказиш учун аудиторлик ташкилотини аниқлаш ва унинг хизматлари учун ҳақ тўлашнинг энг юқори миқдорини белгилаш тўғрисидаги қарор қабул қилиш.
  8. Жамият томонидан йирик битимнинг амалга ошириш тўғрисида қарор қабул қилиш.
  9. Корпоратив бошқарув кодексини жорий қилиш.
  10. Жамият фаолиятига корпоратив бошқарув кодекси тавсияларини қабул қилиш тўғрисида хабар шаклини тасдиқлаш.
  11. Жамият ички ҳужжатларини тасдиқлаш:
  • Ахборот сиёсати тўғрисидаги низом
  • Ички назорат тўғрисидаги низом
  • Дивиденд сиёсати тўғрисидаги низом
  • Манфаатлар тўқнашувида ҳаракатлар тартиби тўғрисидаги низом
  • Жамият акциядорларининг умумий йиғилиши тўғрисидаги низом
  • Жамият кузатув кенгаши тўғрисидаги низом
  • Жамият тафтиш комиссияси тўғрисидаги низом
  • Жамият ижро органи тўғрисидаги низом
  • Бошқарув ва назорат органларини мукофотлаш тўғрисидаги низом.
  1. Жамият уставига ўзгартиш ва қўшимчаларни тасдиқлаш.

Ўзбекистон Республикаси ҳукумат портали

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки

Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси давлат активларини бошқариш агентлиги

Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги

“Қимматли Қоғозлар Марказий Депозитарийси” Давлат Корхонаси

Республика Фонд Биржаси «ТОШКЕНТ»

Ягона интерактив давлат хизматлари портали