20-06-2018 | 16:00

898

Объявление о проведении общего собрания акционеров 29 июня 2018 года

Ҳурматли акциядор, Жиззах шаҳри, Тошкент кўчаси, 5-уй манзилида жойлашган, «Jizzax plastmassa»: AЖ, Сизга 2018 йил 29 июнь куни соат 10-00 да Жиззах шаҳри, Тошкент кўчаси, 5-уй (жамият маъмурий биноси, мажлислар залида) «Jizzax plastmassa»: AЖ акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши бўлиши ҳақида маълум қилади.

 

Умумий йиғилишда қатнашиш ҳуқуқига эга акциядорлар рўйхати 2018 йил 25 июнь ҳолатига шакллантирилган акциядорлар реестрига асосан тузилади.

 

Акциядорларнинг умумий йиғилиш қатнашчиларини рўйхатга олиш 2018 йил 29 июнь куни соат 09-00 да бошланиб соат 10-00гача давом этади.

 

Сизга умумий йиғилиш кун тартибига қуйидаги масалалар киритилганлигини маълум қиламиз:

  1. «Jizzax plastmassa» AЖ умумий йиғилишнинг раиси ва котибини сайлаш.
  2. «Jizzax plastmassa» AЖ акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш.
  3. «Jizzax plastmassa» AЖ акциядорларининг йиллик умумий йиғилишининг саноқ комиссияси таркибини тасдиқлаш.
  4. «Jizzax plastmassa» AЖ Кузатув кенгаши ва Бошқарувининг 2017 йил якунлари бўйича ҳисоботларини тасдиқлаш ҳамда 2018 йилдаги устувор йўналишларни белгилаш тўғрисида.
  5. «Jizzax plastmassa» AЖ Тафтиш комиссиясининг 2017 йилдаги фаолияти бўйича ҳисоботи ва хулосасини кўриб чиқиш тўғрисида.
  6. Аудиторлик ташкилотлари томонидан «Jizzax plastmassa»: AЖнинг 2017 йил молиявий-хўжалик фаолиятини миллий ҳамда халқаро аудит стандартларига асосан ўтказилган аудиторлик текшируви натижалари бўйича ҳисоботи ва хулосаларини тасдиқлаш тўғрисида.
  7. «Jizzax plastmassa» AЖ 2017 йиллик ҳисоботини ва 2018 йилга бизнес-режасини, шунингдек жамиятнинг асосий йўналишлари ва мақсадларидан келиб чиқиб ўрта ва узоқ муддатга мўлжалланган ва аниқ муддатлар белгиланган стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида.
  8. «Jizzax plastmassa» AЖнинг 2017 йил якунлари бўйича олган соф фойдасини тақсимлаш тўғрисида.
  9. «Jizzax plastmassa» AЖнинг Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш тўғрисида.
  10. «Jizzax plastmassa» AЖнинг Тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш тўғрисида.
  11. «Jizzax plastmassa» AЖ Бошқаруви раиси ва бошқарув аъзолари билан тузилган шартноманинг муддатини узайтириш, қайта тузиш ёки бекор қилиш тўғрисида.
  12. «Jizzax plastmassa» AЖнинг эълон қилинган акцияларнинг энг кўп миқдорини белгилаш тўғрисида.
  13. «Jizzax plastmassa» AЖ Уставига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида.
  14. Аудиторлик текшируви ўтказиш юзасидан аудиторлик корхонасини танлаш тўғрисида.
  15. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 23 августдаги “2017-2021 йилларда кимё саноатини ривожлантириш дастури тўғрисида”ги ПҚ-3236-сонли қарорига асосан «Jizzax plastmassa»: AЖда “БОПП-плёнка ишлаб чиқариш” лойиҳасини амалга юзасидан Корея Республикасининг “LG International” компанияси билан қўшма корхонасини ташкил этиш тўғрисида.
  16. «Jizzax plastmassa» AЖ хўжалик фаолияти билан боғлиқ битимларни маъқуллаш тўғрисида.

 

Акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказилишига тайёргарлик кўриш даврида Сиз акциядорлар умумий йиғилишининг материаллари (ахборотлари) билан «Jizzax plastmassa»: AЖда танишишингиз мумкин.

 

Умумий йиғилишда қатнашиш учун акциядорлар ўзи билан паспорт, акциядорлар вакиллари эса – Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги талабларига мувофиқ расмийлаштирилган ишончнома билан келишлари сўралади.

 

«Jizzax plastmassa» AЖ Кузатув кенгаши

Правительственный портал Республики Узбекистан

Центральный банк Республики Узбекистан

Министерство финансов Республики Узбекистан

Агентство по управлению государственными активами Республики Узбекистан

Агентство по развитию рынка капитала Республики Узбекистан

Государственное предприятие Центральный депозитарий ценных бумаг

Республиканская фондовая биржа «Тошкент»

Единый портал интерактивных государственных услуг